Линклар

БМТ инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс Ироқ оммавий қирғин қуролларига эга эмаслигини “ишончли” далиллар билан исботлаши кераклигини таъкидлади.


Бликснинг кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида айтишига кўра, Ироқ ҳукумати қуроллар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериши зарур.
Унга кўра, инспекторлар эртага Ироқда объектларни текширишни бошлайдилар.
Кеча Қўшма Штатлар Ироқ нефтини озиқ-овқатга алмаштириш борасидаги БМТ дастури муддатини 6 ойга узайтирилишига қаршилик кўрсатганидан кейин, БМТ Хавфсизлик кенгаши мазкур гуманитар дастур яна 9 кун кучда бўлишини тасдиқлаш билан чекланди.
XS
SM
MD
LG