Линклар

Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер яқинда Германия Нидерландия билан биргаликда Кобулдаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларга қўмондонлик қилиш вазифасини Туркиядан қабул қилиб олганидан кейин, Германия Афғонистонга қўшимча аскарлар жўнатишини маълум қилди.


2 декабр куни Бонн шаҳрида Афғонистон масаласи бўйича халқаро конференция ўтказилади. Фишер мазкур анжуман арафасида ўтган йил мобайнида Афғонистонда юз берган ўзгаришларни қайта кўриб чиқиш учун бугун Кобулга келди.
Фишер Афғонистон президенти Хамид Карзай билан музокаралар олиб борганидан сўнг, Германия халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларга 6 ой қўмондонлик қилишини билдирди. Аммо Карзай Германиянинг халқаро кучларга бир йил ëки бундан ҳам узоқроқ муддатга қўмондонлик қилишини исташини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG