Линклар

logo-print

Исроил қўшинлари кеча тунда Ғарбий соҳилда ўнлаб фаластинликни, шу жумладан Фаластин лидери Ясир Арофатнинг хавфсизлик ишлари бўйича расмий вакили Мансур Шеримни ҳибсга олди.


Исроил ҳукумати Мансур Шеримни ўтган январ ойида Хадера шаҳрида юз берган ҳужумни уюштирганликда айбламоқда. Ушбу ҳужумда 7 киши ҳалок бўлган эди.
Бугун Ғазо ҳудудида Исроил кучлари Хамас гуруҳининг аъзоси Маҳмуд Абу Хулининг уйини портлатди. Исроил ҳукумати Маҳмуд Абу Хулини исроилликларга қарши ҳужумлар қилганликда айбламоқда. Фаластин расмийларига кўра, Хули ҳали ҳам озодликдадир.
Бугун Деир Ал-Балах ҳудудида Исроил кучлари билан содир бўлган тўқнашувда камида 4 нафар фаластинлик жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG