Линклар

Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафтада Қирғизистонга ташриф буюради.


Бугун президент матбуот идорасининг маълум қилишига кўра, Путин 1 декабрда Хитойга ва 3 декабрда Ҳиндистонга сафар қилганидан кейин, 5 декабр куни Бишкекка боради ва Қирғизистон президенти Асқар Ақаев билан учрашади.
Путин Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпайи билан музокаралар ўтказади. Пекинда эса Путин Хитой президенти Цзиан Цземин ва унинг ўринига Коммунистик партия раҳбари этиб сайланган Ху Цинтао билан учрашади.
Ҳиндистон ва Хитой Россиядан энг кўп қурол сотиб олувчи давлатлар саналади.
XS
SM
MD
LG