Линклар

Бугун Европа қайта қуриш ва тараққиëт банки президенти Жан Лемиер 3 кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади.


У эртага Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади. Музокараларда Ўзбекистонда иқтисодий ва сиëсий ислоҳотлар жуда секин олиб борилаëтгани муҳокама қилинади. Музокараларда шунингдек, Каримов режимининг инсон ҳуқуқлари кўрсатгичи ëмонлиги ҳамда келаси майда Тошкентда Европа қайта қуриш ва тараққиëт банкининг йиллик учрашувини ўтказиш масаласи кўриб чиқилади.
Европа қайта қуриш ва тараққиëт банки демократик тамойиллар ва бозор иқтисодиëтлари ривожлантирилишини рағбатлантиради. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар банк учрашуви Тошкентда ўтказилишини қаттиқ танқид қилмоқдалар.
“Human Rights Watch” ташкилоти расмий вакили Стив Кравшов унинг ташкилоти Жан Лемиерни, агар президент Каримов сиëсий тазйиқларни ва инсон ҳуқуқлари поймол этилишини тўхтатмаса, Тошкент учрашувини бекор қилишга чақирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG