Линклар

Бугун БМТ инспекторлари оммавий қирғин қуроллари борлиги гумон қилинган Ироқдаги жойларда текшириш ишларини бошладилар.


Инспекторларнинг бир гуруҳи Бағдод яқинидаги иншоотда тахминан уч соат давомида текшириш ўтказди. Иккинчи гуруҳ эса, пойтахтдан шимоли-шарқда жойлашган саноат комплексига борди.
Биринчи текширув ўтказилган жойдаги расмий киши инспекторларнинг барча саволига жавоб берганини ва улар билан тўлиқ ҳамкорлик қилганини айтди. Ироқ ҳукумати оммавий қирғин қуролларига эга эмаслигини айтиб келмоқда.
Бугун БМТ Бош котиби Коффи Аннан Ироққа қарши уруш муқаррар эмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG