Линклар

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла бугун Ўзбекистонга сафарини бошлайди.


Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан бўладиган музокараларда Афғонистондаги сиёсий вазият ва Ўзбекистоннинг Термиз порти орқали Афғонистонга кўрсатилаётган халқаро ёрдам ҳажмини ошириш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, томонлар хавфсизлик ва чегара ҳамда Афғонистонни қайта қуришда қўшни давлатлар роли масалалари ҳам муҳокама этилади. Келаси ҳафталар ичида Кобулда минтақавий хавфсизлик анжумани бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG