Линклар

logo-print

Германия Канцлери Герхард Шрёдер агар Ироққа қарши уруш бошланса, Германия АҚШ ҳарбий кучларининг мамлакат ҳаво кенглигида парвоз қилишига ва транзит ўтишига, шунингдек, Германия базалардан қаршиликсиз фойдаланишига рухсат беришини эълон қилди.


Бугун Берлин шаҳрида бўлиб ўтган матбуот конференциясида Шрёдер, АҚШ сўровига жавобан шундай қарор қабул қилинганини билдирди. Герхард Шрёдер сўзига қўшимча қилиб, бу қарор НАТОга аъзо давлатларга ҳам тегишли эканини айтди.
XS
SM
MD
LG