Линклар

Янс Дрновсек кеча Словенияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиққанидан кейин, бугун бош вазир лавозимидан расман истеъфо берди.


Марказий сайлов комиссиясига кўра, Дрновсек 56 фоиз овоз олган. У 23 декабр куни президент сифатида қасамëдга келтирилади.
1992 йилдан бери бош вазир бўлган Янс Дрновсек, Словения 1991 йилда Югославиядан мустақилликка эришганидан буëн мамлакатнинг иккинчи президенти бўлади.
XS
SM
MD
LG