Линклар

Осиë давлатлари, жумладан, Филиппин, Индонезия, Таиланд ва Малайзия ҳукуматлари Австралия бош вазири Жон Ховарднинг БМТ хартияси ўзгартирилиши кераклиги ҳақда киритган таклифини кескин танқид қилдилар.


Ховардга кўра, бир давлатнинг бошқа мамлакатдаги террорчиларга қарши ҳужум қилишга рухсат бериш учун БМТ хартияси ўзгартирилиши лозим. Унинг таъкидлашича, Австралия бошқа мамлакатлардаги террорчиларга қарши привентив зарба беришга тайëрдир.
Бугун бош вазир Жон Ховард Австралия парламенти мажлисида чиқиш қилиб, унинг БМТ хартияси ҳақидаги таклифи минтақадаги давлатларга қарши қаратилмаганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG