Линклар

АҚШ расмийларига кўра, далилий ашёлар Кенияда содир этилган террорчилик ҳаракатлари ортида "Ал-Қоида" турганини кўрсатмоқда.


Кеча Интернет орқали тарқатилган бир баёнотда Кенияда содир этилган портлашлар "Ал-Қоида"нинг Рамазон тухфаси экани айтилади. Ўтган пайшанба, Момбасадаги соҳиби яҳудий бўлган меҳмонхоналарнинг бирида содир этилган террор хуружлари оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Айни вақтнинг ўзида Кенияда Исроилга қарашли ҳаво лайнери ердан ўққа тутилди. Текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, айни ракета тизимларидан шу йилнинг май ойида америка ҳарбий учқичи нишонга олинган эди.
XS
SM
MD
LG