Линклар

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байтулҳам, Хеврон ва Наблус шаҳарларида Исроил ҳарбийлари террорчилик ҳаракатларида гумон этиб 12 фаластинликни хибсга олди.


Исроил аскарлари ушбу шаҳарларда уйма-уй юриб тинтув ўтказмоқдалар. Ҳибсга олинганлар орасида "Хамас" , "Ислом жиҳоди" ташкилоти аъзолари ҳамда Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат етакчилик қиладиган "Фатх" ҳаракатининг ҳарбий қаноти фаоллари бор.
XS
SM
MD
LG