Линклар

logo-print

БМТ ҳарбий экспертлари бугун Бағдод марказидаги Ироқ президентига тегишли бўлган саккиз саройнинг бирини кўздан кечирдилар.


БМТ янги қабул қилган резолюциясига мувофиқ, инспекторлар Ироқда оммавий қирғин қуроллари сақланаётгани ва шу билан боғлиқ материаллар борлиги гумон этилаётган истаган объектни текшириш ваколатига эга. Кеча БМТ вакиллари Бағдоддаги ракета ишлаб чиқаришга мослаштирилган корхоналарнинг бирида 1998 йилда топилган жиҳозларнинг муайян қисми йўқлиги ҳақида маълумот беришган эди.
АҚШ президенти Жорж Бушнинг таъкидлашича, ҳозирча Ироқ БМТ инспекторлари билан тўла ҳамкорликка тайёр дейишга асос йўқ. Буш Ироқдан 8 декабрга қадар оммавий қирғин қуроллари дастури бўйича ишончли батафсил ҳисобот тақдим этилишини сўради.
XS
SM
MD
LG