Линклар

Бугун Шарқий Тиморда полиция намойишчилардан камида икки кишини отиб ўлдирганидан кейин, фавқулодда ҳолат жорий этилди.


Кеча бир талаба номаълум сабабга кўра ҳибса олинганидан сўнг бошланган намойишлар тўс-тўполонга айланди. Хабарларга кўра, айрим дўконлар талон-тарож этилган, полиция машинасига ўт қўйилган.
БМТ расмийлари Шарқий Тиморда вазиятни нормаллаштириш учун тинчлик ўрнатувчи кучлар билан яқиндан иш олиб бормоқда.
1999 йилги референдумда Индонезиядан мустақилликка эришган Шарқий Тимор икки йил давомида БМТ томонидан бошқарилди. Эндиликда халқаро ташкилот минтақанинг хавфсизлик ишларига ëрдам беради.
XS
SM
MD
LG