Линклар

Бугун Туркманистон бош прокурори Қурбонбиби Отажанова Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов жонига қилинган суиқасд тўғрисида янги маълумотлар берди.


Ашхобод ҳукумати Туркманистоннинг сургундаги 4 нафар собиқ расмий вакилини 25 ноябрда содир этилган суиқасдни уюштирганликда айбламоқда.
Бош прокурор Отажановага кўра, собиқ ташқи ишлар вазири Борис Шихмурадов, собиқ марказий банк раиси Худойберди Ўразов, собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сапар Иқлимов ва Туркиядаги собиқ элчи Нурмуҳаммад Ханамов қуролли шахсларга ойлик тўлаб туришган ва агар улар Ниëзовни ўлдирсалар, 25 минг доллар олишларини ваъда қилганлар.
Ушбу собиқ расмийлар ўзларига қарши қўйилган айбларни рад этдилар.
Туркманистон расмийларининг қайд этишларича, суиқасд юзасидан 23 киши ҳибсга олинган ва улар қаторида, чеченлар, турклар ва бир арманистонлик ҳам бор.
АҚШ Давлат департменти Ашхобод ҳукуматини суиқасд борасида АҚШ ва Россия фуқароси Леонид Комаровскийни ҳибсга олгани билан халқаро қонунни бузганликда айблади.
Хабарларга қараганда, Комаровский Туркман дўсти Қувонч Жумаевнинг уйида турган. Жумаев эса суиқасдда иштирок этганликда шубҳа қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG