Линклар

Бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, президент Ислом Каримов Ўзбекистон конституциясининг 10 йиллиги муносабати билан Амнистия ҳақидаги фармонга имзо қўйган.


ЎЗРепорт ахборот агентлигининг маълум қилишига кўра, Амнистияга мувофиқ, 10 йилдан кам муддатга қамоқ жазосини олган кишилар, аëллар, ўспиринлик пайтида озодликдан маҳрум қилинганлар, 60 ëшдан юқори бўлган эркаклар ва биринчи марта қамалган чет элликлар озод қилинади.
Бошқа маҳбусларнинг қамоқ муддати қисқартирилади.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилмоқда, жумладан, терроризмга қарши кураш баҳонасида милиция ўзга фикрдагиларни ва мусулмонларни оғир қийноқларга солмоқда, деб ташвишланиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG