Линклар

Ироқ президенти Саддам Ҳусайн, Ироқ сўнгги тўрт йил ичида оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаргани ҳақидаги АҚШнинг даъволари нотўғри эканини тасдиқлаш учун Ироқ БМТ инспекторларига имкон яратишини айтди.


БМТ инспекторлари Ироқда иш бошлаганига бугун биринчи маротаба ўз муносабатини телевидение орқали билдирган президент Саддам Ҳусайн: “Ироқ сўнгги тўрт йил ичида оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаргани ҳақидаги АҚШнинг даъволари нотўғри эканини тасдиқлаш учун БМТ инспекторларига етарли имконият яратмаганини баъзилар даъво қилмаслиги учун, биз инспекторларни қабул қилдик”, деди.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, БМТнинг аввалги инспекторлари Ироқни 1998 йилда тарк этган. Ироқ шанба куни ўзининг қуроллар дастурлари ҳақидаги якуний декларацияни БМТга тақдим этиши лозим.
XS
SM
MD
LG