Линклар

Туркия лидерлари Туркиянинг Европа иттифоқига қабул қилиниши тўғрисидаги музокаралар бошланиши муддатидан бошқа ҳар қандай таклиф қабул қилинмаслигини айтдилар.


Анадолу ахборот агентлиги билдиришича, Бош вазир Абдулла Гул, Туркия музокаралар бошланишининг аниқ муддатидан бошқа нарсани қабул қилишни ҳоҳламаслигини айтган.
Туркиядаги ҳукмрон партия лидери Ражаб Таййиб Эрдўган “Turkish daily” газетасига берган интервьюсида, Туркия “муддат учун муддат” ёки “шартли муддат”ни қабул қилмаслигини айтган.
Туркия Европа иттифоқи лидерларининг 12 – 13 декабрда Копенгаген шаҳрида ўтадиган саммитида иттифоққа аъзолик музокаралари бошланишининг аниқ муддати ҳақида таклиф олишга умид қилган.
XS
SM
MD
LG