Линклар

БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси махсус маърузачиси Тео ван Бовен Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда қийноқлар систематик эканини айтди.


Ван Бовен республикага қилган икки ҳафталик сафари давомида қийноқларга солинган ўнлаб кишилар, уларнинг оила аъзолари ва қариндошлари билан суҳбатлашганини маълум қилди. Ван Бовенга кўра, Ўзбекистондаги милиция ва хавфсизлик ходимлари хибсдагиларга нисбатан калтаклаш, электр токига қўйиш, уларнинг бошини сувга тиқиш ва бошқа қийноқ усулларини ишлатганлар. Ван Бовен ўтказган суҳбатлари асосида, қўлга олинган шахсларнинг оила аъзолари ва қариндошлари кўпинча қийноққа солиш ва номусига тегиш таҳдиди билан қўрқитилганларини аниқлаган.
XS
SM
MD
LG