Линклар

“Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти”га аъзо 55та давлат Ташқи ишлар вазирлари терроризмга қарши кураш ҳақидаги ҳужжатни имзолаш учун бугун Португалияда учрашмоқдалар.


Порто шаҳрида ўтаётган икки кунлик йиллик учрашув бошланишида, ҳозир Европа иттифоқи президенти вазифасини бажараётган Португалиянинг Ташқи ишлар вазири Антонио Мартинз да Круз, якка ва коллектив хавфсизликка янги тахдидлар пайдо бўлгани, “Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти”дан ўз миссиясини қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганини маълум қилди. Ташкилот терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасида ҳужжат қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG