Линклар

Эрон АҚШлик журналистларнинг мамлакатга кириш тартибини қийинлаштирди.


Бундай буён америкалик журналистлар Эронга кираётган пайтда улардан бармоқ излари олинади ва улар махсус формани тавсилотлари билан тўлдирадилар. Бугун Эроннинг Маданият вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда, бу, Эрон фуқароларининг АҚШга киришини қийинлаштирган АҚШнинг Иммиграция идораси жорий этган тартибга жавоб экани билдирилган.
Ўтган йили АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирилганидан кейин АҚШ бир қатор давлатлар жумладан Эрон фуқароларига ҳам мамлакатга кириш талабларини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG