Линклар

logo-print

Террористик фаолият олиб боргани даъвоси билан Россия ҳукумати томонидан қидирилаётган чечен партизанлари лидери Аҳмад Закаев келаси ҳафтада Британиядаги судга келади.


Дания қамоқхонасида беш ҳафта ўтирганидан кейин Закаев пайшанба куни кечқурун Лондонга келди. Лондон полицияси халқаро сўровга мувофиқ Закаевни қисқа муддат ушлаб турди. Кейин гаровга пул қўйиш эвазига уни озод қилди. Закаев 11 декабр куни Судга келади. Маҳкамада уни Россияга экстрадиция қилиш масаласи кўрилади. Британия расмийлари Закаев Британиядан сиёсий бошпана сўраётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади ва рад ҳам этмади.
Москвада президент Владимир Путиннинг юқори лавозимли ёрдамчиси Сергей Ястржембский, Закаев қаерда бўлмасин Россия уни экстрадиция қилишга уринишини билдирди.
XS
SM
MD
LG