Линклар

Туркиядаги ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси лидери Режеп Таййиб Эрдўган, Туркиянинг Европа иттифоқига қабул қилиниши борасидаги музокаралар 2005 йилда бошланиши ҳақидаги Франция ва Германиянинг шартли режасини рад этди.


Эрдўган пайшанба куни тунда СНН телевидениесининг турк тилидаги кўрсатувида, бу Туркия учун қабул қилиб бўлмас режа эканини ҳамда бу масала муҳокама этилиши кераклигини айтди.
Бугун Эрдўган Европа иттифоқининг келаси ҳафтага белгиланган саммитида Туркиянинг иттифоққа қабул қилиниши бўйича музокаралар 2003 йилда бошланиши хусусида Туркия Европа иттифоқи лидерларига босим ўтказишини билдирди. 12 – 13 декабр кунлари Копенгаген шаҳрида ўтадиган Европа иттифоқи лидерлари учрашувида иттифоққа қўшиладиган 10 янги давлат вакиллари билан музокараларни тугатиш муддати белгиланиши керак. Саммитда Туркиянинг иттифоққа қабул қилиниши масаласи ҳам кўрилади.
XS
SM
MD
LG