Линклар

АҚШ, Ироқ расмийлари зиммасида Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқлигини тасдиқлашдек оғир вазифа турганини айтди.


Оқ уй матбуот котиби Ари Флейшер, Ироқ ўзининг қуроллар дастури ҳақидаги декларацияни БМТга тақдим этганида, президент Саддам Ҳусайн ушбу оғир юкни ўз зиммасидан соқит қилиш имкониятига эга бўлишини айтди.
Ироқ расмийлари, БМТ белгиланган муддатдан бир кун олдин, яъни шанба куни мамлакатнинг кимёвий, биологик, ядровий ва ракеталар дастури ҳақидаги ҳужжатлар тақдим этилишини айтдилар.
Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Ироқдаги БМТ инспекторлари бугун иккинчи кун дам оляпти.
XS
SM
MD
LG