Линклар

Қирғизистонга сафари давомида Россия президенти Владимир Путинга ҳамроҳлик қилган Россия ҳукумати расмийлари ва журналистларни олиб кетаётган иккита самолёт бугун Қозоғистонда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.


НТВ ва ИТАР ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, самолёт ёқилғиси сифати ёмонлиги маълум бўлганидан сўнг иккала самолёт экипажи қўнишга қарор қилган. Россиянинг НТВ телеканалига кўра, бортида 70 йўловчи бўлган Ил-62 русумидаги самолётлар Қозоғистоннинг Актюбинск аэропортига эсон-омон қўнган. Президент Владимир Путин кетаётган самолётда бундай ҳол юз бермаган. У Москвага бугун белгиланган вақтда етиб борган.
Қирғизистон хавфсизлик хизмати Бишкек аэропортида самолётларга қуйилган бензин сифатини текширмоқда. Кремл бу воқеага шарҳ бермади.
XS
SM
MD
LG