Линклар

АҚШнинг НАСА фазовий тадқиқотлар агентлигининг маълум қилишича, уч кундан буён ерга қўна олмаётган “Индевер” ракетаси бугун ё Калифорния, ёки Флорида штати ҳудудида қўниши мумкин.


Ракетанинг ерга қўнишига ёмон об-ҳаво тўсиқ бўлаётган эди. Бугунги маълумотларга кўра, ракетанинг қўниши режалаштирилган АҚШ шарқидаги Флоридада об-ҳавонинг яхшиланиши кутилмоқда. Айни вақтда НАСА агентлиги ҳодимлари ракетани АҚШнинг ғарбий соҳили, Калифорния штатидаги “Эдвардс” авиабазасида ҳам қўндириш устида ишламоқдалар.
“Индевор” ракетаси бортида олти ойдан буён фазода бўлган уч космонавт бор. Уларнинг бири россиялик, қолган икки нафари эса америкаликлардир. Ракетада орбитада якшанба кунигача қолиш учун етарли ёнилғи ва озиқ-овқат бор, деб хабар берилмоқда.
XS
SM
MD
LG