Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонда сўнгги 1 йил давомида кузатилаётган жараённи ижобий баҳолади.


2001 йил 5 декабр куни Германиянинг Бонн шаҳрида Толибон ҳаракати ҳокимиятдан ағдарилгани ва янги ўтиш даври ҳукумати ўрнатилганини қайд этувчи шартнома имзоланган эди. Хавфсизлик кенгашига ҳозирда бошчилик қилаётган, Колубмиянинг БМТдаги элчиси Алфонсо Валдивьесо Кенгаш Бонн жараёнини қўллаб-қувватлашини яна бир бор билдириб, Хамид Карзай раҳбарлигидаги ўтиш даври ҳукумати ўрнатилганига юқори баҳо берди.
Карзай ва у етакчилигидаги ҳукумат, асосан, пойтаҳт Кобулни назорат қилади. Мамлакатнинг бошқа қисмларида ҳамон дала қўмондонлари ҳукмдорлар. Вақти-вақти билан улар орасида қуролли тўқнашувлар бўлиб туради. Бунга чек қўйиш мақсадида Карзай Афғонистон армиясини тузишга ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳозирги вақтда 1 минг кишидан таркиб топган армия сонини Карзай 700 минг аскаргача кўпайтиришни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG