Линклар

logo-print

Россиянинг молиявий олигархи, хозирги вақтда Лондонда яшаётган Борис Березовский Чечен сепаратчи ҳукумати вакили, Британияда ҳибсга олинган Аҳмад Закаев учун товон пулини тўлашга тайёрлигини билдирди.


Расмий Москва Чечен сепаратчи ҳукумати лидери Аслан Масхадовнинг ёрдамчиси бўлмиш Аҳмад Закаевни террорчилик фаолиятида айблаб, унинг экстрадиция қилинишини талаб қилаётир. Пайшанба куни Закаев Лондоннинг Хитроу аэропортида ҳибсга олинди, кўп ўтмай товон пули эвазига келаси ҳафта иш судда кўриб чиқилишига қадар қўйиб юборилди.
Илгари Кремлнинг энг қудратли сиёсатчиларидан бири бўлган, ҳозирда эса президент Владимир Путиннинг танқидчисига айланган Борис Березовский Закаев учун товон пулини тўлашга тайёрлигини айтди. Ўтган ойда Закаев Дания пойтахти Копенгагенда ҳибсга олиниб, бир ойдан кўпроқ муддат давомида ҳибсда сақланганида ҳам Березовский товон пулини тўлашга тайёрлигини билдирган эди. Шу ҳафта сешанба куни Дания суди Россия раҳбарияти томонидан тақдим этилган далиллар Закаевга қўйилаётган айбловларнинг асослилигини тасдиқлай олмагани сабабли, Закаевни озод этган эди.
XS
SM
MD
LG