Линклар

logo-print

АҚШнинг икки сенатори бугун Ироқнинг курдлар яшайдиган шимолий қисмида сиёсатчилар ва қочқинлар билан учрашди.


Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раиси, Демократлар партияси вакили Жозеф Байден ҳамда республикачи Чак Хейгел Курдлар мухториятидаги Ирбил шаҳрида парламент депутатлари олдида чиқиш қилдилар, сўнг қочқинлар лагерини бориб кўрдилар.
Икки сенатор, Курдлар мухторияти 1991 йилда таъсис этилганидан буён, у ерга ташриф буюрган энг юқори мартабали америкалик расмийлардир. Байден ва Хейгел Ироқдан Қатарга борадилар. АҚШ раҳбарияти Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда Қатарни ўзининг бош ҳарбий қароргоҳи этиб белгилаши мумкин.
XS
SM
MD
LG