Линклар

Эрон пойтаҳти Теҳронда норозилик намойишлари иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.


Бир неча одам ҳибсга олинди.
Эрон раҳбарияти талабаларга Миллий талабалар кунида намойишлар ўтказишга рухсат бериб, бироқ талабалар ўз шаҳарчаларини тарк этмасликлари кераклигини айтган эди.
Қарийб 3 минг талаба Теҳрон университети яқинида йиғилиб, Эрон бош судьяси Маҳмуд Хошимий Шахрудийдан истеъфога чиқишни талаб қилди. Полиция билан тўқнашувлар намойишчилар университет ҳудуди ташқарисида тўплана бошлаганларидан сўнг юз берди.
Ўтган ойда эронлик талабалар Теҳрон университети профессори Хошим Агажарийнинг ўлим жазосига ҳукм этилганидан норозилик билдириб, икки ҳафталик намойиш ўтказган эдилар. Шундан сўнг Эрон раҳбарияти норозилик намойишларини уюштиришни таъқиқлаган эди.
Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Хўманаий Агажарийга белгиланган жазони қайта кўриб чиқишни буюрган.
XS
SM
MD
LG