Линклар

Халқаро ҳамжамият аъзолари Исроилни кеча 10 фаластинлик, шу жумладан БМТнинг икки ҳодимини ўлдирганлиги учун қораламоқдалар.


Кеча Исроил армияси Ғазо секторидаги Бурейж қочқинлар лагерига 40 бронетранспортёр ва кўплаб вертолётлар ёрдамида ҳужум қилган эди. Европа иттифоқи ташқи ишлар вазири Хавьер Солана Исроил зарур бўлганидан анча кўп куч ишлатганини қайд этар экан, операцияни танқид қилди ва бундай ҳаракатлар зўравонликларни тўхтатмай, аксинча авж олишига олиб келади, деб айтди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан кеча қотилликлар уни ташвишлантирганини билдирган эди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ричард Баучер “Исроил раҳбарияти ҳаракатлари оқибатлари ҳақида ўйлаши керак”, деб таъкидлади.
Исроил армияси аскарлари эса терактларни содир этган, деб гумон қилинаётган жангариларни қидириб, лагерга кириб борганлари, бироқ фаластинликлар уларга қаршилик кўрсатганларини айтар эканлар, рейд натижасида “Хамас” исломий гуруҳининг беш аъзоси ўлдирилганини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG