Линклар

Ироқ раҳбарияти бугун қуроллар дастури бўйича БМТга тақдим этиладиган тўлиқ ҳисоботни журналистларга намойиш қилди ва яна бир бор Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқлигини таъкидлади.


Ироқ расмийси генерал Хуссам Муҳаммад Амин 11807 бетдан иборат ҳужжат Ироқ қуроллари ҳақида тўлиқ маълумот беришини айтди.
Ушбу ҳужжат эртага БМТнинг Нью-Йоркдаги ва Халқаро атом энергетикаси агентлигининг Венадаги қароргоҳларига юборилади.
Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн бугун қувайтликларга мурожаат қилмоқчи. Унинг мурожаатдан нима кўзлаётгани номаълум.
Бундан олдин эса АҚШ президенти Жорж Буш Бағдод “ишонарли” ҳисобот бериши лозимлиги, акс ҳолда унга қарши ҳужум бошланажагини айтган эди.
“Биз ҳисоботнинг ишонарли ва тўлиқлигини яхшилаб текшириб чиқамиз, бу эса маълум вақт талаб қилади, - дер экан Буш, агар ҳисобот ишонарли бўлмаса, Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн жаҳон ҳамжамиятига яна бир бор унга ишониб бўлмаслигини намойиш қилади”, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG