Линклар

logo-print

Венада жойлашган Халқаро Атом энергия агентлигининг бошлиғи Муҳаммад Ал-Барадига кўра, Ироқ томонидан ўз арсенали ҳақида берилган ҳужжатларни синчиклаб ўрганиш ва текширув ишларини давом эттириш – урушнинг олдини олишга ëрдам бериши мумкин.


Бугун Токиода Ал-Барадининг қайд этишича, БМТ ҳарбий инпекторларига Ироқ ҳужжатлари ҳақиқатга қанчалар яқин эканини аниқлаши учун уларга вақт берилиши керак.
Айни пайтда инспекторлар Ироқда ядровий, кимëвий ва биологик қуроллар бор-йўқлигини аниқлаш учун текширув ишлари олиб боришни давом эттирмоқдалар.
Текширув ишларини тезлаштириш учун кеча яна 25 нафар инспектор Бағдодга келди.
XS
SM
MD
LG