Линклар

Бугун АҚШ давлат котибининг ўринбосари Ричард Армитаж, “АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ масаласида сабр-тоқатли бўлишга тайëрдир, аммо агар Бағдод ҳукумати кўнгилли равишда қуролсизланмаса, у пировардида қуролсизлантирилади”, деди.


Армитаж Токиода Япония расмийлари билан музокаралар олиб борганидан кейин мухбирларга айтишига кўра, ҳозирча президент Буш Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилиш ҳақида аниқ бир қарорга келмаган. У халқаро ҳамжамият Ироққа ўзининг оммавий қирғин қуролларидан воз кечиши учун босим қилишни давом эттиради, дея умид билдирди.
Армитаж эртага Япония сафарини якунлаганидан сўнг Жанубий Корея, Хитой ва Австралияга ҳам ташриф буюради. Унинг минтақавий сафари Американинг Ироқ борасидаги позицияси учун ëрдам олишга қаратилган.
XS
SM
MD
LG