Линклар

logo-print

НАТО бош котиби Жорж Робертсонга кўра, НАТО ва Россия халқаро терроризмга қарши курашда янада кўпроқ ҳамкорлик қилиши керак.


Бугун Москвада аксилтеррор конференцияни кириш сўзи билан очган Робертсон, “НАТО ва Россия орасида чинакам хавфсизлик коалициясини тузишга эҳтиëж сезилмоқда”, деди.
Робертсонга кўра, авваламбор сусткаш йирик армиялар ўрнига ҳаракатчан, яхши тайëргарликдан ўтган ва замонавий ҳарбий техника билан таъминланган қуролли кучлар ташкил қилиш лозим.
Россия мудофаа вазири Сергеи Ивановнинг қайд этишича, НАТО билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мухимдир, аммо мазкур ҳамкорликнинг аниқ шакллари ҳақида гапиришга ҳали вақт эрта.
XS
SM
MD
LG