Линклар

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Асқар Айтматов бугун Хитойга олти кунлик сафарини бошлайди.


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Айтматов Хитой Бош вазири ўринбосари Вен Жиабао, Ташқи ишлар вазири Танг Жиаксуан, шунингдек, Ташқи савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича вазир Гуангшенг Ши билан учрашади. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокаралар чоғида диққат эътибор икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни яхшилаш масаласига қаратилади. Шунингдек, Асқар Айтматов ва Хитой расмийларининг “Терроризмга қарши кураш” ҳақидаги шартномани имзолаши кутилмоқда. Айтматов якшанба куни Хитойдан жўнаб кетгунича Пекин назоратида бўлган Шинжон уйғур вилоятига ҳам боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG