Линклар

Ўзбекистон Парламенти бугун умумий ҳарбий хизмат тўғрисида қонунни қабул қилди.


Қонунга биноан республика Қуролли Кучларида атиги бир йил хизмат қилинади. Ҳозир армия сафига чақирилганлар бир ярим йил хизмат қилмоқдалар.
Олий маълумотлилар бундан ҳам кам яъни тўққиз ойгина армияда бўладилар.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мазкур қонуннинг қабул этилиши мутлақо янги миллий армия тузишнинг ҳуқуқий асоси бўлишини билдирди.
Президент Каримов, шунингдек, келаси йил 1 январдан ҳарбий хизматчиларнинг маошлари биру ўндан етти мартага оширилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG