Линклар

logo-print

12 декабрда Москва марказида Чеченистондаги урушга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.


Унда бир неча юз киши иштирок этди.
Митингда сўзга чиққан “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг лидери Лев Понамарёв Россия ҳукуматини чеченлар лидери Асхад Масхадов билан музокаралар олиб боришга даъват этди.
Мазкур митинг ташкилотчилари орасида урушга қарши ҳаракатлар қўмитаси, Сахаров маркази ва солдат оналари қўмитаси бор эди.
Шу куни Россия президенти Владимир Путин конституция лойиҳаси бўйича Чеченистонда референдум ўтказиш тўғрисида фармонга имзо чекди. Референдум келаси йил март-апрел ойига мўлжалланмоқда.
XS
SM
MD
LG