Линклар

12 декабрда Копенгагенда Европа Иттифоқининг саммити очилди.


Саммит асосий мавзуси Европа Иттифоқига Марказий, Шарқий Европа ва Ўртаер денгизида ўнта мамлакатни қабул қилиш шартлари тўғрисида бўлди.
Ҳозир Европа Иттифоқига раислик қилаётган Дания бош вазири Андерс Фог Расмуссен номзод мамлакатларга Иттифоқ таклиф этган молиявий шартларга рози бўлишни таклиф этди.
Европа Иттифоқи билан номзод мамлакатлар ўртасидаги асосий келишмовчилик аграр секторга маблағ ажратиш устида бормоқда. Польша ҳукуматининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Европа Иттифоқи янги аъзоларга қишлоқ хўжалиги учун дотация миқдорини оширишга рози бўлган.
XS
SM
MD
LG