Линклар

Ироқда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлари оммавий қирғин қуролларини қидиришни фаоллаштириб юбордилар.


12 декабрда 1991 йилгача жанговар ракеталар ишлаб чиқарган Боғдод яқинидаги бир завод кўздан кечирилди. Кун давомида текширилиши керак бўлган иншоотлар рўйхати ошкор этилмаяпти.
Кеча 70 нафар халқаро экпертлар беш объектни, жумладан биологик ва кимёвий тадқиқотлар марказини текшириб чиқдилар.
БМТининг Ироқни қуролсизлантириш бўйича комиссияси бошлиғи Ханс Бликс келаси ҳафтаёқ мутахассислар текширув натижалари тўғрисида дастлабки докладни тақдим этишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG