Линклар

БМТ инспекторлари Ироқдаги объектларни текширишни давом эттирмоқдалар.


Кеча бу мамлакатга халқаро экспертларнинг яна бир гуруҳи етиб келди. Шу кунда Ироқда қуроллар бўйича мутахассислар ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик вакилларидан иборат гуруҳ, ҳаммаси бўлиб 100 киши ишламоқда.

Россия ва АҚШ Ироқнинг ўз ҳарбий дастурлари тўғрисида тақдим этган ҳисоботига кўз югуртириб чиқишдан ҳосил бўлган дастлабки хулосаларини кеча элон қилди.


Ироқнинг ҳисоботида зарурий малумотлар тўла келтирилмаган, деб ҳисоблайди АҚШ.

"Нью Йорк Таймс" газетасида эълон қилинган маълумотларга кўра, Америка раҳбарияти Бағдод ўзининг кимёвий ва биологик қуроллари тўғрисидаги маълумотларни яширган, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG