Линклар

logo-print

Эрон расмийлари ядро қуролини яратиш бўйича маҳфий иш олиб бораётганликларини инкор этмоқдалар.


АҚШ куни кеча Эрон мамлакатдаги икки шаҳар - Натанз ва Аракда иккита катта ядровий объект қураётгани тўғрисида хабар тарқатган эди.
Мазкур объектлар сентябрда Ернинг сунъий йўлдошларидан суратга олинган эди.

Америкалик мутахассисларга кўра, Эронда қурилаётган объектларда ядровий қурол ишлаб чиқарилиши мумкин.

Эрон расмийлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик инспекторларининг бу объектларга боришига рухсат бермаганлар. Жума куни эса Эрон расмийлари агентлик инспекторлари ўзлари танлаган ҳар қандай обектни бориб кўришлари мумкинлигини билдирдилар.

МАГАТЭ инспекторлари Натанз ва Арак шаҳарларидаги объектларни келаси йилнинг февралида бориб кўрадиган бўлдилар.
XS
SM
MD
LG