Линклар

Шимолий Корея Атом энергияси бўйича халқаро агентликдан ядровий объектларини назорат қилишни тўхтатишни талаб қилди.


Корея халқ демократик республикаси ядровий реактор қурилишини давом эттиражагини пайшанба куни эълон қилди. Реакторнинг қурилиши 1994 йили тўхтатиб қўйилган эди. Шимолий Корея расмийларига кўра, улар бу ишни қилишга АҚШ бир ой муқаддам бу мамлакатга мазут етказиб беришни тўхтатиб қўйгани учун мажбур бўлганлар. Вашингтон Шимолий Кореяга ёқилғи етказиб беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Пхеньян ядровий дастур бўйича маҳфий иш олиб бораётганини тан олганидан сўнг қабул қилган эди.

АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий реактор қурилишини давом эттириш тўғрисидаги қарорини таассуф билан қарши олди. Оқ Уй вакили Ари Флайшерга кўра, Вашингтон пайдо бўлган вазиятни тинч йўл билан изга солишга ҳаракат қилади. Худди шундай фикрни АҚШ давлат котибининг ўринбосари Ричард Армитеж ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG