Линклар

Кремл россияликлардан президент Владимир Путинга саволлар беришни сўради.


Келаси ҳафтада Путиннинг радио ва телевидение орқали россияликлар саволларига жавоб бериши режалаштирилган.
Россияликлар саволларни бепул телефон ёки интернет орқали беришлари мумкин. Давлатга қарашли “Биринчи канал” ва “Россия” телеканаллари энг қизиқарли ва долзарб саволларни танлаб оладилар ва президент уларга сешанба куни жавоб беради.
Путин бу амалиётни ўтган йилда бошлаган эди. Радио ва телевидение орқали халқ билан мулоқоти давомида у паст ойлик маошлардан тортиб то милициядаги порахўрлик ва коррупция ҳақдаги саволларгача жавоб берган. У халқ билан бундай мулоқот президентликнинг бир хусусияти бўлиши кераклигини таъкидлар экан, мулоқотни тез-тез ўтказиб туришни ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG