Линклар

logo-print

Шимолий Кореядан “Скад” ракеталарини Яманга олиб кетаётган кема бугун Яманга етиб борди.


Шу ҳафта бошида Испания флоти байроқсиз сузаётган кемани тўхтатган, унда ўтказилган қидирув натижасида цемент солинган қоплар тагида 15 ракета топилган эди. Яман ракеталарни қонуний йўл билан Шимолий Кореядан сотиб олганини маълум қилганидан сўнг, кема қўйиб юборилган эди. Шимолий Корея кеманинг тўхтатилганидан ҳамон норози эканини билдирди. Давлатга қарашли бир газетанинг бугун ёзишича, мамлакат халқи ва армияси “янкилар”, яъни америкаликлардан нафратланади.
АҚШ президенти Жорж Буш ва Жанубий Корея президенти Ким Дэй Юн кеча Шимолий Кореяга ядровий қурол дастурини қайта бошлашни рухсат беражакларини маълум қилдилар. Пхеньян Совет иттифоқи ёрдамида қурилган ядровий реакторни қайта ишга туширишни режалаштираётганини билдирган эди. Ғарб давлатлари Шимолий Корея реактордан ядровий қурол ишлаб чиқариш учун фойдаланмоқда, деб гумон қилиб келганлар.
XS
SM
MD
LG