Линклар

Ироқнинг мухожиратдаги мухолифатининг бугун Лондонда учрашуви бўлиб ўтяпти.


Учрашувдан асосий мақсад Ироқнинг АҚШ унга қарши уруш бошлаб, президент Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнгги тақдирини белгилашдир.
Икки кунлик учрашувга мухолифатнинг турли гуруҳларига аъзо бўлган 300дан ортиқ делегат йиғилди. Анжуман иштирокчилари делегатлар рақобат ҳақида ўйламай, мамлакат келажагини муҳокама қиладилар ва демократик федерал давлатни барпо этиш режасини ишлаб чиқадилар, деб умид қилмоқдалар.
Ироқ мухолифатининг 6 асосий гуруҳига аъзолар орасида қароргоҳи Теҳронда жойлашган шиялар гуруҳи, Ироқ шимолини назорат қилувчи курдларнинг икки партияси ва қароргоҳи Лондонда жойлашган Ироқ миллий конгресси бор.
Конференцияда, шунингдек, АҚШ, Британия, Туркия, Қувайт ва Эрон дипломатлари кузатувчилар сифатида иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG