Линклар

logo-print

БМТнинг қурол-аслаҳа бўйича инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс Ироқ раҳбариятидан кимёвий, биологик ва ядровий қурол дастурларига алоқадор бўлган ироқлик олимлар рўйхатини беришни сўради.


БМТ Хавфсизлик кенгашининг ноябр ойида 1441 рақами остида қабул қилинган резолюциясига кўра, инспекторларга оммавий қирғин қуроллари дастури ҳақда маълумотга эга, деб тахмин қилинаётган ҳар бир ироқлик билан Ироқда ёки мамлакат ташқарисида суҳбат ўтказиш ҳуқуқи берилган.
АҚШ раҳбарияти ва БМТ Хавфсизлик кенгаши инспекторлардан шундай суҳбатларни ўтказишни талаб қилдилар.
АҚШ Давлат департаменти вакили Ричард Баучер ўзининг жума кунги чиқишида Бағдод раҳбариятининг Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқ, деган баёнотига ишонмаслигини билдириб, АҚШ Ироқда бундай қуроллар борлигини “билишини” айтди. Бироқ, Баучер бундай маълумотлар қаердан олингани хусусида ҳеч нарса демади.
XS
SM
MD
LG