Линклар

Туркманистон парламентининг собиқ спикери Тагандурди Халлиев президент Сапармурот Ниёзов ҳаётига қилинган суиқасдни уюштирганлик айби билан бугун ҳибсга олинди.


Парламентнинг ҳозирги раиси Овозгелди Атаевнинг маълум қилишича, прокуратура Халлиев бир жиноий гуруҳ аъзолари билан учрашгани ва президент ҳаётига қасд қилиш хусусида маслаҳатлашганини исботловчи далилларни қўлга киритган. Атаев, шунингдек, собиқ спикер, ҳозирда парламент депутати бўлмиш Халлиев ўзининг парламентдаги таъсиридан фойдаланиб, президентни ўлдирган ва давлат тўнтарувини уюштирганларга кўмак ваъда қилган, деб таъкидлади.
Туркманистонда шу дамга қадар камида 20 одам президент ҳаётига суиқасд қилиш айби билан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG