Линклар

Туркия расмийлари ҳам мамлакатнинг Европа иттифоқига қабул қилиниши масаласида силжиш борлигини ижобий баҳоладилар.


Бош вазир муовини Абуллатиф Шенер Туркия номзодини 2004 йилнинг охирида кўриб чиқиш ҳақдаги қарор Туркияга янги куч баҳш этганини қайд этди.
Туркия расмийлари мамлакатни Европа иттифоқига қабул қилиш ҳақдаги музокаралар 2003 йилда бошланиши керак, деб таъкидлаётган эдилар.
Президент Аҳмад Неждет Сезер вакили Тачан Илдем раҳбарият номидан гапириб, Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишга қаратилган уринишларининг янги босқичи бошланди, дер экан, бироқ, қабул қилинган қарордан президентнинг ҳафсаласи пир бўлганини айтди ва Европа Туркияда олиб борилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолашига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG