Линклар

logo-print

Америка Қўшма Штатлари Европа иттифоқи саммитида қабул қилинган қарорни олқишлади.


Иттифоққа 10 мамлакатнинг қўшилиши тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳодиса, деб қайд этди АҚШ раҳбарияти.
Оқ Уй, шунингдек, Европа иттифоқининг Туркия билан уни иттифоққа қабул қилишга қаратилган музокараларни 2004 йилда бошлаш ҳақдаги қарорига ҳам ижобий баҳо берди. “АҚШ Европа иттифоқининг аъзоси бўлмаса-да, Туркиянинг Европа гуруҳига қўшилиши ҳамда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган сай-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”, - дейилади Оқ Уйнинг Европа иттифоқи раҳбариятига йўллаган расмий баёнотида ва Туркиянинг Европа билан яқинлашиши ислом ва демократия тушунчалари бир-бирига умуман зид эмаслигини намойиш қилаётгани қайд этилади.
XS
SM
MD
LG